Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни осон қиладиган энг зўр илова. Осон тайёрланинг ва бир уринишда имтиҳондан ўтинг. Смарт ўрганиш тизими, 1210+ саволлар, офлайн режим.
Имтиҳонга тайёрланишнинг энг самарали йўли
Ҳар бир савол калит сўзлар ва қоидалар асосида қисқа овозда тушунтирилади — ўқимасдан ҳам ўрганасиз
Октагон режимида дўстингиз билан онлайн жангга чиқинг — ким кўпроқ ва тезроқ ечса, ғолиб бўлади!
Тезлигингиз, хатоларингиз ва билим даражангизни таҳлил қилиб, фақат сизга мос тест тузади
Ёқимли интерфейс, юмшоқ анимациялар — ўрганиш завқли жараёнга айланади
3 оддий қадамда имтиҳонга тайёрланинг
app.osonprava.uz га киринг ёки Телеграм ботдан бошланг
Билетлар, мавзулар ёки смарт тест — ўзингизга қулай усулни танланг
Хатоларингизни такрорланг ва 100% натижага эришинг
Осон Права ҳақида билишингиз керак бўлган ҳамма нарса
Осон Права — Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонига тайёрланиш учун мўлжалланган замонавий илова. 1210+ расмий савол, 61 та билет, овозли тушунтириш, махсус тест ва октагон режими каби ноёб имкониятлар мавжуд.
Ҳа, Осон Права катта қисми бепул ва тўлиқ рекламасиз ишлайди. Саволлар, билетлардан ва бошқа имкониятлардан бепул фойдаланиш мумкин. Овозли тушунтиришлар қисман бепул тўлиқ ишлатиш учун жуда арзон пуллик обуна мавжуд
Ҳар бир саволга жавоб бергандан сўнг, тўғри жавоб қоида ва калит сўзлар асосида овозда тушунтирилади. Бу усул саволни нафақат кўриш, балки эшитиб ҳам ўзлаштиришга ёрдам беради — худди ўқитувчи тушунтиргандек.
Октагон — бу икки фойдаланувчи онлайн жангга чиқадиган ноёб режим. Иккала ўйинчи бир вақтда тест ечади, ким кўпроқ ва тезроқ тўғри жавоб берса — ғолиб бўлади. Бу рақобат орқали ўрганишни қизиқарли қилади.
Махсус тест сизнинг тезлигингиз, хатоларингиз ва билим даражангизни таҳлил қилиб, фақат сизга мос саволлардан тест тузади. Бу spaced repetition тизими асосида ишлайди — ҳар бир саволни мустаҳкам ўрганмагунингизча такрорлайди.
Илова 3 тилда ишлайди: ўзбек тили (лотин), ўзбек тили (кирилл) ва рус тили. Тилни илова ичида исталган вақтда ўзгартириш мумкин.
Ҳа, Осон Права офлайн режимда ҳам ишлайди. Саволлар ва расмлар қурилмангизга юклаб олинади — интернет бўлмаса ҳам тестларни ечишингиз мумкин.
Осон Праванинг асосий фарқи: овозли тушунтириш (бошқа иловаларда йўқ), октагон режимида онлайн жанг, сизни ўзлаштириш асосида махсус тузиладиган тест, Дуолинго услубидаги замонавий интерфейс ва бепул бўлиши. Буларнинг барчаси битта иловада жамланган. Энг муҳими сиз асабийлашмасдан ўрганасиз сабаби рекламаларсиз.
Рўйхатдан ўтиш шарт эмас — дарҳол тест ечишни бошланг. Телеграм орқали ҳам фойдаланишингиз мумкин.