Махсус ҳолатлар ва ташиш

Юк ташиш

Юк ташиш мавзуси юкни жойлаштириш ва маҳкамлаш, унинг транспорт габаритидан чиқиб туриши ва бундай юкни белгилаш тартибини белгилайди. Нотўғри жойлаштирилган юк кўринишни тўсиб, бошқарувга халақит бериши ёки йўлга тушиб кетиши мумкин. Бу мавзудаги имтиҳон саволлари амалий ҳолатларга асосланади.

Кўпинча юк олд ва орқа томондан қанча чиқиб туриши мумкинлиги, бундай юкка қандай таниқли белги ёки ёритгич ўрнатилиши ва юк ташиш тақиқланган ҳолатлар адаштирилади. Енгил автомобил томида юк ташишдаги чекловларни ҳам такрорланг.

Бу мавзуда нимани ўрганасиз

  • Юкни жойлаштириш ва маҳкамлаш
  • Габаритдан чиқиб турган юкни белгилаш
  • Юк ташиш тақиқланган ҳолатлар

Мавзудаги саволлар (16 та)

  1. Юк транспорт воситасига шундай жойлаштирилиши керакки, у:3 та вариантАудиоВидео
  2. Бир тиркамали автопоэзднинг қандай энг катта узунлигида ДЙҲХХ рухсатисиз ҳаракатланишга йўл қўйилади?5 та вариантАудиоВидео
  3. Юк ташиш тақиқланади, агар:4 та вариантАудиоВидео
  4. Кундузги вақтда транспортнинг олд ёки орқа томонига 1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?3 та вариантАудиоВидео
  5. Ташилаётган юк ДЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситаси ўлчамларининг орқа нуқтасидан энг катта миқдорда қандай чиқиб туриши мумкин?5 та вариантАудиоВидео
  6. Давлат ЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз қандай юқори ўлчамдаги баландлик билан ҳаракатланишига йўл қўйилади?5 та вариантАудиоВидео
  7. Қандай ҳолатларда ташилаётган юк ишора тахтачалари ёки байроқчалар билан, куннинг қоронғи вақтида, етарли кўринмайдиган шароитларда эса ёруғлик қайтаргич ёки чироқлар билан белгиланади?2 та вариантАудиоВидео
  8. Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?5 та вариантАудиоВидео
  9. Ташиладиган юк вазнини ва ўқлар бўйича тушадиган оғирликни тақсимлашни ким тартибга солиб туради?3 та вариантАудиоВидео
  10. "Газел" юк автомобилининг юк билан баландлиги йўл устидан 3,8 м бўлса, уни ташиш мумкинми?3 та вариантАудиоВидео
  11. Юк транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турса, куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда қандай белгиланади?3 та вариантАудиоВидео
  12. Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?3 та вариантАудиоВидео
  13. Куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланаётган қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?3 та вариантАудиоВидео
  14. Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?3 та вариантАудиоВидео
  15. Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилганюкхонасида юкнинг баландлиги(махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) неча метрдан ошмаслиги керак ?4 та вариантАудиоВидео
  16. Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасида юк ташишдан, юкнинг узунлиги автомобилнинг габаритидан неча метрдан ошмаса ташишга йўл қўйилади?4 та вариантАудиоВидео

Тўғри жавобни билиб олинг

Telegram ботда шу саволни ечинг — жавоб беришингиз билан тўғри ёки хато эканини кўрасиз. Тўлиқ тайёргарлик учун иловани юклаб олинг: барча саволлар, овозли ва видео тушунтиришлар, имтиҳон режими.

Шу бўлимдаги бошқа мавзулар